"Тошкент фаввораси" ДУК тугатилмоқда
Фаввораларни эксплуатация қилиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари масъул этиб белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Тошкент фаввораси" ДУК тугатилади.
Унинг мавжуд қарздорликлари Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 2024 йилда фаввораларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Фаввораларни эксплуатация қилиш учун тегишли
давлат органлари ва ташкилотлари масъул этиб белгиланади. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари фаввораларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш ва бенуқсон ишлашини ташкил этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Қарорга илова қилинган рўйхатда фавворалар учун масъул ташкилотлар номи келтирилган. Масалан, Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармаси Хадра майдонидаги фаввора, Мирзо Улуғбек ҳайкали олдидаги фаввора ва бошқалар топиширилган.
Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш департаменти майдон атрофидаги фавворалар учун масъул бўлади. Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармаси Сенат биноси олдидаги фаввора, Кўксарой, Анҳор-2 ва Афросиёб кўчасидаги фавворалар учун жавобгар бўлади.
Рўйхатда жами 43 та фаввора мавжуд.