platina.uz

"Ўзавтомоторс" раҳбари Бо Андерссонга жарима қўлланилди

У UzAutoMotors Powertrain АЖнинг ташқи операциялари бўйича қарздорликларни ўз вақтида ёпмаган.

Жамият
16 сентябрь, 11:08
"Ўзавтомоторс" раҳбари Бо Андерссонга жарима қўлланилди

"Ўзавтомоторс" ва UzAutoMotors Powertrain АЖ раҳбари Бо Инге Андерссонга ишида йўл қўйган камчилиги учун иш ҳақининг 5% миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилди.

Очиқ манбаларда айтилишича, у жамиятнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган.

Бугун имзоланган қарор ижросини таъминлаш АЖ ходимлар билан ишлаш департаменти директори ва Молия директорига юклатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+