Машина сотилмаяпти, аммо “Ўзавтосаноат” 40 мингта машина ишлаб чиқаргани билан мақтаняпти
Халқ уни сотиб ололмаса, сотувга қўйилмаса, унда машиналар фақат экспорт учун йўналтириляпти, деган хулоса пайдо бўлади.
Жамият
1 июнь 2023 йил
Май ойида “Ўзавтосаноат” АЖ бош тузилмавий корхонаси учун рекорд даражадаги автомобиллар ишлаб чиқариш билан якунланди, деб мақтанган АЖ ахборот хизмати.
Аммо барча машиналар учун шартномалар тўхтатилган, автолар ким учун чиқарилгани очиқланмаган. Айтилишича, 39 мингдан зиёд машина ишлаб чиқарилган. Уларнинг 92 фоизи ички бозорга йўналтирилган.
Автомобиллар сонини кўпайтириш мақсадида завод 24/7 иш режимига ўтказилгани иддао қилинган. Аммо халқ уни сотиб ололмаса, сотувга қўйилмаса, унда машиналар фақат экспорт учун йўналтириляпти, деган хулоса пайдо бўлади.