Ўзбекистон ва Германия ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар. 

Сиёсат
15 сентябрь, 22:47
Ўзбекистон ва Германия ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

Самарқанд шаҳрида ўтган музокараларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Умуман, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:

- Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

- "Яшил Марказий Осиё" ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

- Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

- Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+