platina.uz

Ўзбекистон киберхавфсизликда ўсиш кузатилган давлатлардан бири бўлди

Мамлакат Канада, Исроил, Австрия, Швейцария каби мамлакатлар билан биргаликда Tier 2 (Advancing) гуруҳига киритилди. 

Жамият
13 сентябрь, 18:15
Ўзбекистон киберхавфсизликда ўсиш кузатилган давлатлардан бири бўлди

Ўзбекистон киберхавфсизлик соҳасида ўсиш кўрсаткичи юқориланган давлатлардан бири бўлди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик ДУК хабар берди.

Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи томонидан Global Cybersecurity Index 2024 рейтингининг янги нашри тақдим этилди.

Ҳисоботга кўра, мамлакатлар ривожланиш даражасига кўра бешта гуруҳга ажратилган.

Ўзбекистон Канада, Исроил, Австрия, Швейцария каби мамлакатлар билан биргаликда Tier 2 (Advancing) гуруҳига киритилди.

Хусусан, 2024 йилда мамлакатнинг кўрсаткичи +18.09 баллга юқорилаб, 89,2 ни ташкил қилди. 2020 йилда эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон 71,11 кўрсаткични қайд этган эди.

Маълумот учун, Халқаро Электралоқа Иттифоқи телекоммуникация ва радиоалоқа соҳасидаги тавсияларни белгилайдиган халқаро ташкилотдир.

1865 йилда Халқаро телеграф уюшмаси сифатида ташкил этилган, 1947 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган ташкилоти бўлиб ҳисобланади. Унинг таркибида 193 мамлакат ва 700 дан ортиқ сектор ва ассоциациялар мавжуд (илмий ва ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва хусусий телекоммуникация операторлари, радиоэшиттириш компаниялари, минтақавий ва халқаро ташкилотлар).

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+