Ўзбекистон ЖСТга киришда 18 давлат билан музокараларни якунлади
Уларнинг 14 таси билан музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзоланди.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади.
Улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади. Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азизбек Уруновга кўра, Бразилия ва Шри-Ланка билан муҳим келишувларга эришилган.
Шунингдек, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам ЖСТ раҳбари билан учрашди.
"ЖСТ Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашдик. Мулоқот давомида Ташкилотга аъзо бўлиш йўлида Ўзбекистон томонидан кўрилаётган амалий қадамларни муҳокама қилдик.

Миллий қонунчиликни ЖСТ нормалари ва қоидалари билан уйғунлаштириш борасида Ўзбекистон эришган натижалар ҳамда бошқа ижобий ўзгаришлар қайд этилди", дея ёзади президент ёрдамчиси.