platina.uz

Сузиш федерациясида миллиардлаб маблағлар ўзлаштирилгани маълум бўлди

Бир ҳолатда федерация бош котибининг қариндошлари ва бошқалар Туркияга дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган.

Жамият
12 сентябрь, 18:01
Сузиш федерациясида миллиардлаб маблағлар ўзлаштирилгани маълум бўлди

Бош прокуратура сузиш федерациясидаги талон-торожликлар ҳақида маълумот берди.

Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган.

Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+