Сув ҳавзаларида транспорт воситаларидан фойдаланишда чекловлар киритилмоқда

Сув транспорти воситаларининг рухсат этилган ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соат ээтиб белгиланади. 

Жамият
12 сентябрь, 12:08
Сув ҳавзаларида транспорт воситаларидан фойдаланишда чекловлар киритилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 сентябрдаги қарори эълон қилинди. У сув ҳавзаларида ҳаракатланиш билан боғлиқ

Жумладан, 2025 йил 1 майдан бошлаб табиий ва сунъий сув ҳавзаларида:

- фақат тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), GPS ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланган моторли (ички ёнув двигателли) ва электромоторли сув транспорт воситаларида фойдаланишга рухсат этилади;

- сув транспорти воситаларининг рухсат этилган ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соат, кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида – 20 км/соат, шунингдек, пляжлар ва аҳоли оммавий дам олиш жойлари чегараларида 5 км/соат этиб белгиланади.

2025 йил 1 майдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув транспорти воситаларидан (бундан электромоторли сув транспорти воситалари мустасно) фойдаланиш натижасида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиллик компенсация (кейинги ўринларда – компенсация) тўловлари ундирилади:

- моторли қайиқлар ва гидроцикллар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;

- катер учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари яхталар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари;

-моторли (ички ёнув двигателли) сув транспорти воситалари (шу жумладан фойдаланишда бўлган) компенсация тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг йиллик техник кўрикдан ўтказилиши;

г) компенсация ундиришдан тушган маблағлар Экология жамғармасига ўтказилади.

"Чорвоқ" сув омборида моторсиз, махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳамда тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган, GPS ускунаси ўрнатилган ва ягона миллий GPS мониторинг ҳамда навигация тизимига уланган моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш таъқиқланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+