platina.uz

ЕИнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Аввал бу лавозимда ишлаган Шарлотта Адриан июл ойида дипломатик миссиясини якунлаганди.

Сиёсат
11 сентябрь, 18:48
ЕИнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Тойво Клаар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлади.

Бугун, 11 сентябр куни Евроиттифоқ элчисининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, мамлакат Ҳукумати Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги яқин алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитган ҳолда ҳисса қўшиш тарафдори.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил мартидан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шарлотта Адриан июль ойида дипломатик миссиясини якунлаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+