platina.uz

Агробанкнинг Навоий бошқармасига қарши иш қўзғатилди

Бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган. 

Жамият
11 сентябрь, 13:22
Агробанкнинг Навоий бошқармасига қарши иш қўзғатилди

Агробанкнинг Навоий бошқармасига қарши иш очилди.

Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Агробанк АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида, бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилди.

Юқоридагиларга кўра, Махсус комиссияси томонидан Агробанк АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+