Саида Мирзиёева Қорақалпоғистондаги оғир ҳудудларга борди
"Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп", деб ёзган Президент ёрдамчиси.
Жамият
7 сентябрь, 11:35
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақаплоғистондаги оғир ҳудудларга борди.
"Кеча Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бордик ва жойлардаги аҳволни ўргандик.
Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп", деб ёзган Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Саида Мирзиёевага Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назоратни юклатганди.
Телеграмда кузатиб боринг!