platina.uz

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг йирик пропаганда нашрларига қарши санкциялар киритди

Чекловга тушганлар орасида журналист Маргарита Симонян, унинг ўринбосарлари Елизавета Бродская ва Антон Анисимов ҳам бор. 

Жаҳон
5 сентябрь, 7:20
АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг йирик пропаганда нашрларига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг йирик пропаганда нашрларига қарши санкциялар эълон қилди.

Улар ичида "Россия Сегодня", РИА" Новости", Russia Today, Спутник ва Ruptly медиа гуруҳлари бор.

"Кремл Америка Қўшма Штатлари ҳамда унинг бутун дунё бўйлаб иттифоқчилари ва ҳамкорларининг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсий манфаатларига путур етказиш учун яширин хорижий зарарли таъсир кампаниялари ва ноқонуний киберфаолиятларни ўз ичига олган бир қатор воситалардан фойдаланади", - дейилади расмий хабарда.

Санкцияларга тушганлар орасида RT бош муҳаррири Маргарита Симонян, унинг ўринбосарлари Елизавета Бродская ва Антон Анисимов, RT инглиз тилидаги янгиликларни узатиш директор ўринбосари Андрей Кияшко, RT рақамли медиа лойиҳаси менежери Константин Калашников ва бошқалар ҳам бор.

Шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги RT телеканалининг икки ходимини 10 миллион долларлик фирибгарликда айблади, деди АҚШ бош прокурори Мэррик Гарланд.

Унинг сўзларига кўра, улар Америка аудиторияси орасида" Россия ҳукуматининг яширин хабарлари билан" контент яратиш ва тарқатиш билан шуғулланади.

Гарланднинг таъкидлашича, RT ва унинг ходимлари, жумладан, айбланувчилар Константин Калашников ва Клена Афанасева интернет турли шахслар билан мулоқот қилиб, "ижтимоий тармоқлар орқали россияпараст пропаганда ва дезинформацияни тарқатиш учун уларга деярли 10 миллион доллар берган".

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+