Мобил телефонлар ва мия саратони ўртасида боғлиқлик йўқлиги эълон қилинди
2003 йилдан бери уяли телефондан фойдаланиш кескин ошган бўлсада, бу даврда мия саратони кўпаймаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буюртмаси бўйича австралиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди.
Тадқиқотда 1994 йилдан 2022 йилгача дунёнинг ўнта давлатидан тўпланган мобил телефондан фойдаланиш ва мия саратони хавфи ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди.
Мобил алоқанинг дастлабки кунларида кўплаб мутахассислар уяли телефонларни бошга яқин жойда тез-тез ишлатиш мия саратонига олиб келиши мумкинлигидан қўрқишган. Шу сабабли, мобил телефон ишлаб чиқарувчилари ҳар бир аниқ телефон моделининг радио эмиссия даражасини ўлчаб, нашр этдилар ва бу ҳақда истеъмолчиларга махсус буклетларда хабар беришди.
Бироқ, Австралия Радиациядан ҳимоя қилиш ва Ядро хавфсизлиги бошқармаси томонидан тақдим этилган натижалар мобил телефондан фойдаланиш ва мия саратони ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини тасдиқлайди.
Натижаларга асосланиб тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мия саратони билан касалланишнинг умумий даражаси тадқиқот ва маълумотлар тўплаш давомида барқарор бўлиб, вақт ўтиши билан ҳеч қандай тебранишларни кўрсатмади, чунки истеъмолчилар мобил телефонлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. 1993 йилдан 2022 йилгача қайд этилган мия шиши ҳолатларининг кўпайиши диагностика усулларининг ривожланиши, шунингдек, МРТ тадқиқотларининг кенг тарқалиши билан боғлиқ.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, "уяли телефондан фойдаланиш 2003 йилдан бери кескин ошган бўлсада, бу даврда мия саратони кўпаймаган". Шунингдек, 2003 йилдан бери телефонда кўп суҳбат ўтказиш талаб қиладиган касб эгалари орасида касалликлар сонининг кўпайиши кузатилмади.