Жанубий кореялик аграр мутахассислар Андижонга келди
Улар Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Андижон вилояти минтақавий бўлинмаси билан танишдилар.
Жанубий Кореянинг Kopia халқаро маркази директори доктор Оҳ Сунг Жонг бошчилигидаги аграр соҳа мутахассислари гуруҳи Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Андижон вилояти минтақавий бўлинмасига ташриф буюрдилар.
Мамлакатимизда корейс ҳамкорларимиз аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулоти бўлган шоли етиштиришда сезиларли илмий-амалий кўмак кўрсатиш мақсадида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳам ушбу йўналишда шоли етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, мазкур тадқиқот ишлари ҳудуднинг турли тупроқ иқлим-шароитларида амалга оширилмоқда.
Шу нуқтаи назардан, тупроқнинг шўрланиш, агрокимёвий, агрофизикавий ҳамда бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, агротехник тадбирлар режасини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бўлинма директори в.б. Х.Мўйдинов жанубий кореялик меҳмонларга тамал тоши қўйилаётган ҳамкорлик ҳар икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасига тенг манфаатли бўлишини айтиб ўтди.