Дониёр Салиев кумуш медалга сазовор бўлди

Спортчи пара енгил атлетика бўйича Т12 классидаги узунликка сакрашда 7.16 метр натижа қайд этишга эришди.

Спорт
2 сентябрь, 14:09
Дониёр Салиев кумуш медалга сазовор бўлди

Дониёр Салиев — Паралимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби бўлди. 

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида навбатдаги медалига сазовор бўлди. 

Ҳозиргина якунига етган пара енгил атлетика бўйича Т12 классидаги узунликка сакраш баҳсида Дониёр Салиев кумуш медални қўлга киритди. 

Салиев муросасиз баҳсларда 7.16 метр натижа қайд этишга эришди.

Шунинг билан, делегация ҳозиргача жамғарган медаллар 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+