platina.uz

Эски масжид ёнидан яна бир янгиси қуриляпти

Мирзо Улуғбек тумани “Шўртепа” маҳалласида жойлашган масжид собиқ Иттифоқ даврида қурилган бўлиб, охирги марта бундан 14 йил муқаддам, яъни 2010 йилда капитал таъмирланган. 

Жамият
30 август 2024 йил
Эски масжид ёнидан яна бир янгиси қуриляпти

“Куз-қиш мавсумида намозхонларга жуда қийин бўляпти. Масжид хонақоҳи 450 кишига мўлжалланган. Жамоат кўп келган вақтда кўпчилик ташқарида қолиб кетади. Ҳовлининг усти ёпиқ бўлса-да, қор ён тарафдан уради. Гиламлар усти билчиллаб кетади. Ёмғир ёққан пайтда кўча кўчадан очиб келган сув масжид ҳовлисида йиғилади. Тўпиғимизгача сувда намоз ўқиган пайтларимиз бўлган”, дейди Мирзо Улуғбек тумани “Шўртепа” маҳалласида жойлашган Мулла Холмирза ота жомеъ масжидига қатновчи намозхонлардан бири.

Бу масжид собиқ Иттифоқ даврида қурилган бўлиб, охирги марта бундан 14 йил муқаддам, яъни 2010 йилда капитал таъмирланган.

Маълум бўлишича, эски масжидни кенгайтириш эса имконсиз бўлиб, муаммоларга ечим топиш мақсадида унинг ёнгинасида ертўла қисми билан қўшиб ҳисоблаганда уч қаватли замонавий масжид барпо этилмоқда.

Биз билан суҳбат чоғида маҳалла нуронийлари бу ишни бошлаган ҳомийлардан жуда миннатдор эканликларини таъкидлашди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+