Павел Дуров ҳибсдан озод этилди
Суд ҳозирча Дуровни ҳибсда сақлашни бекор қилган, бироқ якуний ҳукм чиқарилмаган, унга қарши айбловлар ҳали эълон қилиниши мумкин.
Жаҳон
28 август, 19:14
Павел Дуров ҳибсдан озод қилинди.
Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.
"Тергов судьяси биринчи сўроқни ўтказиш ва айблов эълон қилиш мақсадида Павел Дуровнинг ҳибсга олинишини бекор қилди", — дейилади нашр хабарида.
Суд ҳозирча Дуровни ҳибсда сақлашни бекор қилган, бироқ якуний ҳукм чиқарилмаган, унга қарши айбловлар ҳали эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ Дуровнинг акаси Николай ҳам қидирувга берилгани маълум бўлганди.