Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Аввалги раҳбар 1 ҳафта ичида ишдан бўшатилди. Унинг тайинлови кўп эътирозларга сабаб бўлганди.
Жамият
26 август, 12:26
Азимов Азизбек Зайнабиддинович Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Азизбек Азимов меҳнат фаолияти давомида ҳокимият тизими ва вилоят таълим бошқарувида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Андижон шаҳар собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлганди. У лавозимда бор-йўғи тўрт кун ишлабди.