platina.uz

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар 1 млрд сўмдан ошиқ кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

Ҳоким ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорлар билан тил бириктириб, банкдан кредит олишга эришган. 

Жамият
23 август, 13:25
Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар 1 млрд сўмдан ошиқ кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

Шаҳрисабзда кредит маблағларини талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши очилди.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширув тадбирлари давомида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Жумладан, Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Ф.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб, тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун техникалар улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ раҳбари Р.М. билан тил бириктирган. У 2022-2023 йилларда наслли чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 14 нафар фуқаро номидан имтиёзли кредит олиш учун шартнома ва ҳисоб-фактура ҳужжатларига электрон рақамли имзо орқали сохта маълумотлар киритган ҳолда акциядорлик тижорат банкига тақдим этишган.

Натижада, банк томонидан 440,3 млн. сўм кредит маблағи ажратилган.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси бошқа МЧЖ раҳбари Х.С. билан ҳам келишиб, 25 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар тақдим этиш орқали АТБдан 733,3 млн. сўм кредит маблағи ажратилишига эришган.

Шу тариқа, жами 1 млрд. 173,6 млн. сўм кредит маблағи талон-торож қилинган.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлари ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининнг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+