platina.uz

Фарғонада минглаб оилаларнинг муаммолари ҳал этилди

71 нафар оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадони бепул асосда таъмирлаш ишлари бошланди, 300 дан ошиқ киши доимий иш билан таъминланди. 

Жамият
23 август, 14:03
Фарғонада минглаб оилаларнинг муаммолари ҳал этилди

Президент топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда.

Президент масалаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 78 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасида ишлар олиб бормоқда.

Президент Халқ қабулхонаси ҳамда қатор вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 4,2 мингдан зиёд масала бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 71 % га яқини бартараф этилди.

Жумладан, мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1 071 та ижтимоий соҳа объектлари атрофлича ўрганилди. Аниқланган 691 та муаммоли масалалардан 352 таси тезкорлик билан бартараф этилди. Қолганлари бўйича таъмир ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, мурожаатларда акс этган масалалар асосида ички йўллар ҳолатини яхшилаш учун 10 км масофада асфальтлаштириш ва шағаллаштириш ишлари олиб борилди. Аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 36 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 200 га яқин янги бетон устунлар ўрнатилди, 5,2 км узунликдаги СИП кабеллар тортилди. Газ таъминотини талаб даражасига келтириш учун 518 та ГРП таъмирланди, 7,4 км газ тармоқлари янгидан тортилди, 5,5 мингга яқин хонадонга қўшимча суюлтирилган газ баллони етказиб берилди. Ичимлик ва оқава суви таъминотини яхшилаш бўйича 400 та носозликлар жойида бартараф этилди.

Шу билан бир қаторда, 9 та кўпқаватли уйларнинг 112 кв.метр том қисми, 13 тасининг фасади, 19 та уйларнинг ертўласи, 14 та уйнинг кириш йўлаклари ва 42 та тунги ёритиш чироқлари таъмирланди.

“Маҳалла еттиликлари” билан ҳамкорликда “Сайхунобод тажрибаси” асосида 232 та микролойиҳалар амалга оширилди. Натижада, 300 дан зиёд фуқаро доимий иш билан банд қилинди.

Жойларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк вакиллари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш”, “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида 311 нафар фуқарога 9,3 млрд сўм, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси асосида 4,5 млрдга яқин имтиёзли кредит ва микроқарзлар ажратиб берилди.

Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда маҳаллаларнинг ички шароити ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 327 нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилиши таъминланди, 130 нафарининг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди, жамоатчилик асосида 243 нафари доимий ишга жойлаштирилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган 2 мингга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

Хусусан, 71 нафар оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадони бепул асосда таъмирлаш ишлари бошланди, 343 нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилди, 1 009 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ва 564 нафарига бепул дори-дармонлар етказилди.

Эҳтиёжманд 44 нафар бемор протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланди, 33 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 107 нафарига эса даволаниш учун ордер берилди.

“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 300 га яқин фуқарога 458 млн сўм миқдорда ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, Республика ишчи масъуллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида 156 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди, 223 та нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилди, 77 нафар фуқарога тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилди.

Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+