Айрим махсус унвонларда хизмат ўташнинг муддатлари белгиланди

Ички ишлар тизимида “майор” унвонининг хизмат ўташ муддати 5 йил, “подполковник”ники  эса 6 йилни ташкил этади. 

Жамият
22 август, 9:57
Айрим махсус унвонларда хизмат ўташнинг муддатлари белгиланди

Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра,  Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

-“катта лейтенант” – 3 йил;

-“капитан” – 4 йил;

-“майор” – 5 йил;

-“подполковник” – 6 йил”.

Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

-“божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;

-“божхона хизмати капитани” – 4 йил;

-“божхона хизмати майори” – 5 йил;

-“божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.

Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

-“катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;

-“капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;

-“майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;

-“подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.

Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

-“катта лейтенант” – 3 йил;

-“капитан” – 4 йил;

-“майор” – 5 йил;

-“подполковник” – 6 йил”.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+