platina.uz
Жамият

Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди

Натижаларни тўрт хил усулда, жумладан my.uzbmb.uz сайти орқали билиб олиш мумкин. 

Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди

2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

1. my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади.

2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг ID рақами киритилади.

3. SMS-хабарнома хизмати орқали. 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4. Тест натижалари қайдномаси орқали.

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid