Мандат чиқди
2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинганини хабар берди.
Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.
1. my.uzbmb.uz сайти орқали:
my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3. Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.