Собиқ вазир Музаффар Салиев 7 йилга қамалди
У сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб ҳужжатлар тузиш, хўжалик юритувчи субъектлар орқали пул маблағларини нақдлаштириб, уларни уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаш орқали моддий даромад орттириш мақсад қилган.
Уй-жой коммунал хўжалиги вазири ва Нурафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаган Музаффар Салиев 7 йилга қамалди.
Музаффар Салиев 2017 йилдан 2021 йилгача Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган .
Дастлаб собиқ ҳоким иши жорий йилнинг 13 март куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида биринчи инстанция судида кўриб чиқилган.
У расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб сохта ҳужжатлар тузиш, улардан фойдаланиб, хўжалик юритувчи субъектлар орқали пул маблағларини нақдлаштириб, нақдлаштирилган пул маблағларини уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаш орқали моддий даромад орттириш мақсад қилган ва қатор хорижий компаниялар билан тил бириктириб жиноятлар содир этган.
Масалан, Салиев шериклари билан «Hyunsang Constructon Co. Ltd» чет эл корхонаси томонидан бажарилган ишларнинг қиймати 3.415.604,5 АҚШ долларини ташкил қилишини била туриб, тўлов сертификатларига бажарилган ишларнинг қиймати 3.735.578,74 АҚШ долларини ташкил қилиши тўғрисидаги сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, расмий ҳужжатларни сохталаштириб, пул маблағларини уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган ҳолда ўзларига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги қиймати 2.572.272.915, 36 сўмлик 319.974,24 АҚШ доллари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар.
Ҳукмда ёзилишича, собиқ амалдор Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) «а» ва «в» бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
У 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Суд иши ҳужжатларида келтирилишча, Музаффар Салиев ва унинг шериклари Давлат бюджетидан миллиардлаб пулларни талон-торож қилган. Хусусан, турли хил лойиҳалардан:
2 572 272 915 (икки миллиард беш юзи етмиш икки миллион икки юзи етмиш икки минг тўққиз юзи ўн беш) сўмлик 320 000 (уч юзи йигирма минг) АҚШ долларини;
1 372 902 188 (бир миллиард уч юз етмиш икки миллион тўққиз юз икки минг бир юз саксон саккиз) сўмлик 170 780 (бир юз етмиш минг етти юз саксон) АҚШ долларини;
6 925 596 819 (олти миллиард тўққиз юз йигирма беш миллион беш юз тўқсон олти минг саккиз юз ўн тўққиз) сўм бўлган 733 127 (етти юз ўттиз уч минг юз йигирма етти) АҚШ долларини; 5 644 707 503 (беш миллиард олти юз қирқ тўрт миллион етти юз етти минг беш юз уч) сўмлик 597 535 (беш юз тўқсон етти минг беш юз ўттиз беш) АҚШ долларини ва бундан ташқари, яна кўплаб пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур ишни кўриб чиқди. Суд ажримига кўра, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Суд судланувчи М.Салиевнинг айби далиллардан ташқари, жиноят ишида мавжуд инкор қилиб бўлмайдиган далиллар мажмуи билан ҳам ўс исботини тўлиқ топган деч ҳукм чиқарган.
Телеграмда кузатиб боринг!