Халқ ўз қаҳрамонларини муносиб кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, делегация аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

Қаҳрамонларга пул, уй ва қимматбаҳо машиналар берилди.

Спорт
13 август, 0:09
Халқ ўз қаҳрамонларини муносиб кутиб олди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ёрқин ва унутилмас натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун, 12 август куни юртимизга етиб келишди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига биноан, делегациямиз аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди. Давлат раҳбарининг табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Делегациямиз кортежи пойтахт кўчалари бўйлаб айланиб, Миллий олимпия қўмитасига келди. Бу ерда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Президент совғаларни топширдилар.

Бу йилги олимпиадада ўзбекистонлик ҳар бир спортчининг чиқишини юртдошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Бунга жавобан олимпиадачиларимиз ўзларининг ёрқин ғалабалари билан барча юртдошларимизга жуда юқори кайфият улашишди. Унутилмас ва тарихий натижаларга барчамиз гувоҳ бўлдик.

Бундан ташқари, Парижда ўтган бу Олимпиада нафақат Ўзбекистонлик спортчиларнинг ёрқин ғалабалари билан эсда қолди, балки Марказий Осиё халқлари ўртасидаги жуда илиқ муносабатларни кўрсатиб берди. Қўшнилар ўртасида ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш яққол сезилиб турибди.

Маълумот учун, олтин медал соҳибларига:

— 200 минг АҚШ доллари;
— Tahoe автомобили;
— 2 қаватли коттедж совға қилинди.

Кумуш медаль соҳибларига:

— 100 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus EV Champion  автомобили;
— квартира.

Бронза медали соҳибларига:

— 50 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus DM-i Champion автомобили;
— квартира берилди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+