platina.uz

Сурхондарёда юзлаб аёлларга Президент совғаси топширилди

250 нафарга яқин ишсиз фуқарога эса субсидия асосида мотокультиватор, пишириқ печлари каби меҳнат жихозлар берилиб, бандлиги таъминланди. 

Жамият
13 август, 11:52
Сурхондарёда юзлаб аёлларга Президент совғаси топширилди

Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида лойиҳанинг навбатдаги босқичи ташкил этилди.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари тантанали равишда топширилди.

Хусусан, Денов туманида 100 та, Олтинсой туманида 100 та, Сариосиё туманида 100 та, Узун туманида 100 та ҳамда Шўрчи туманида 105 та, жами 505 та аёлларга тикув машиналари берилди.

Шу билан бирга, ҳар бир аёл ўз фаолиятини йўлга қўйиб олиши учун маҳалласидаги етакчи чевар тадбиркор аёлларга бириктирилиб, уларнинг фаолияти назоратга олинди. Яъни, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар ва “маҳалла еттилиги” ҳар бир кооперация иш жараёнини доимий мониторинг қилиб боради.

Тикув машинаси ажратилган ҳар бир мурожаатчининг аввал барқарор даромадга чиқиб, сўнг яқин уч-тўрт йил ичида ўз оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишигача яқиндан ёрдам бериб борилади.

Бундан ташқари, 250 нафарга яқин ишсиз фуқарога субсидия асосида мотокультиватор, пишириқ печлари, сартарошлик ускуналари каби қатор меҳнат жихозлар топширилди.

Тадбир доирасида турли кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

Жумладан, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида “Истиқбол” маҳалласида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони бўлиб ўтди.

Унда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда 1500 дан ортиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Армиям – фахрим” шиори остида ҳарбийларнинг чиқишлари, кўргазмалари ҳамда турли спорт йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Эришаётган юқори натижалари, ташаббускорлиги ва фидойилиги учун бир гуруҳ ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+