Украинадаги АЭСда ёнғин юз берди

Мазкур АЭС урушнинг илк кунларида Россия томонидан эгаллаб олинганди. Киев ҳодисада россияликларни айблади. 

Жаҳон
12 август, 9:19
Украинадаги АЭСда ёнғин юз берди

Россия томонидан эгаллаб олинган Запорожье атом электр станциясида кучли ёнғин содир бўлди. 

Атом электр станциясидаги ёнғинда Украина президенти Владимир Зеленский Россия армиясини, Москва томони эса Украинани айблади.

ТАСС хабарига кўра, Украина қуролли кучлари Запорожье атом электр станциясига камикадзе дрон билан зарба берган, шундан сўнг станциянинг совутиш тизимларида ёнғин чиққан. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган. 

Станцияда портлаш хавфи йўқ, радиация фони нормал, деб ёзади нашр.

Айни пайтда, РБК хабарига кўра, объектдаги ёнғин ўчирилган. 

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Запорожье бошқармаси аниқлик киритишича, ёнғин маҳаллий вақт билан 11 август соат 23:30да ўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу АЭС ҳудудини Россия Украина урушининг илк кунларидаёқ эгаллаб олганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+