Светлана Осипова - кумуш медал соҳиби
У таэквандо WT бўйича Олимпия ўйинларида медал қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.
Спорт
11 август 2024 йил
Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди.
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медал қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчига айланди. У собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Альтея Лоренга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Ушбу натижадан кейин терма жамоа ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.