BRICS спорт ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили тайинланди
2026 йилда BRICS ўйинларида таэквандо ИТФ спортчилари илк бор иштирок этади.

Ўзбекистон таэквандо ИТФ Миллий Ассоциацияси раҳбари Лазиз Ҳасанов BRICSнинг Стратегик лойиҳалар халқаро алянси спорт маркази вице-президенти, шунингдек, Ўзбекистондаги расмий вакили этиб тайинланди.
BRICS спорт ташкилоти доирасидаги мазкур тайинлов Ўзбекистон спортининг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ёш авлод учун халқаро спорт имкониятларини кенгайтиришда муҳимдир.
Эслатиб ўтамиз, Таэквандо ИТФ 2025 йилда расман BRICS ўйинлари дастурига қўшилди.
Ушбу воқеа таэквандо тарихида илк марта ушбу спорт турининг BRICS халқаро спорт майдонида расмий тан олиниши бўлди.
2026 йилда Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги BRICS ўйинларида таэквандо ИТФ спортчилари илк бор иштирок этади.