Ўзбекистон олимпиадада тарихий натижа қайд этди
Лазизбек Муллажонов жамоага бешинчи олтинни келтирди. Ўзбекистоннинг олимпиадалар тарихидаги энг яхши натижаси 4 та олтин эди.
Лазизбек Муллажонов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпионига айланди.
Муллажонов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. -92 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи чемпионлик баҳсида озарбайжонлик Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу муваффақиятдан кейин Ўзбекистон делегацияси медаллари ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзага етди.
Ўзбекистон делегацияси ёзги Олимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари якунига етмаган бўлсада, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 5 та олтин ва 3 та бронза медаллари билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.