АҚШ тез орада Исроилга 3,5 млрд доллар ажратиши кутилмоқда
Бу Конгресс томонидан тасдиқланган 14,1 миллиард долларлик ёрдам пакетининг бир қисмидир.
АҚШ Исроилга қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиб олиш учун 3,5 миллиард доллар ажратишга тайёр, деб хабар берди АҚШ Давлат департаменти. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Аввалроқ CNN ўз манбаларига асосланиб, молиялаштириш яқин орада тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.
Бу апрель ойида Конгресс томонидан тасдиқланган 14,1 миллиард долларлик ёрдам пакетининг бир қисмидир. Шу билан бирга, Конгресс Украина ва Тайванга ёрдам ажратишни маъқуллади.
Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ва "Ҳизбуллоҳ" гуруҳининг бир неча етакчиларини Теҳрон ва Байрутда йўқ қилганидан сўнг, Эрондан эҳтимолий ҳужум кутмоқда. Исроил қурол ва жиҳозлар учун пул олиши минтақада янги катта урушга олиб келиши мумкин.
Исроил Қўшма Штатлардан олинган маблағга сотиб олинган қуролларни дарҳол қабул қила олмайди, деб таъкидлайди телеканал.
АҚШ пулига буюртма қилинган ҳарбий техника бир неча йил ичида тугаши мумкин, Вашингтон барибир стратегик захираларидан Исроилга қуро ажратишга мажбур бўлади, дея маълум қилган телеканал.
АҚШ раҳбарияти Яқин Шарқдаги кескинлик даражасини дипломатик усуллар билан камайтиришга ҳаракат қилмоқда. 8 август, пайшанба куни АҚШ, Миср ва Қатар расмийлари Исроил ва ҲАМАСни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирга олинган исроилликларни қўйиб юбориш бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Эрон ва Исроилни Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди.