Ўзбекистон олимпиада рейтингида кескин кўтарилди
Мамлакат қўлга киритган олтинлар сони учтага етди ва жадвалда 25 поғона баландлашга эришди.
Спорт
9 август, 9:18
Париждаги Олимпиадада Ўзбекистон кечага иккита олтин медаль қўлга киритилганидан кейин жадвалда 18-ўринга кескин қўтарилди (+25).
АҚШ, Хитой ва Австралия ҳамон етакчиликни сақлаб турибди.
Қўшнилар орасида Қозоғистон 31-ўринда (-3), Қирғизистон 65-ўринда (-7) ва Тожикистон 75-ўринда (-8). Туркманистонда ҳозирча медаль йўқ.
Бугун 9 нафар спортчи баҳс олиб боради, жумладан, боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов финал учрашувларини ўтказади.
Эслатиб ўўтамиз, аввалроқ Улуғбек Рашитов вва Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритганди.