platina.uz

Мексика Путинни ҳибсга олиш бўйича сўровни рад этди

Мамлакатда октябр ойида янги президент инаугурацияси бўлиб ўтади, шу сабабдан Россияга ҳам таклифнома юборилган. 

Жаҳон
9 август, 15:53
Мексика Путинни ҳибсга олиш бўйича сўровни рад этди

Мексика Россия раҳбари Владимир Путинни ҳибсга олиш сўровини рад этди. Украина томони Путин жорий йил октябр ойида янги давлат раҳбари инаугурациясига келса уни қўлга олишни сўраган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. "Биз буни қила олмаймиз. Бу бизнинг ишимиз эмас", деди амалдаги президент Андрес Мануэл Лопес Обрадор 8 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Украина, агар Путин 1 октябр куни сайланган президент Клаудия Шейнбаумнинг қасамёд қилиш маросимида қатнашса, уни ҳибсга олишни сўради.

Мексиканинг Украинадаги элчихонасининг 7 августдаги баёнотида келтирилган сўров БМТ Халқаро жиноий суди омонидан чиқарилган ҳибсга олиш ордерига ишора қилади.

"Умид қиламизки, Мексика ҳукумати Владимир Путин ҳарбий жиноятчи эканлигини ва уни ҳибсга олиш учун ордери борлигини билади", — дейилади баёнотда.

Шейнбаум жамоаси Россия президентини инаугурация маросимида иштирок этишга таклиф қилди ва шу ҳафта бошида у Мексика билан дипломатик алоқада бўлган барча давлатларга дипломатик хабарнома юборганини таъкидлади.

Июнь ойида Путин Шейнбаумни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, Мексикани "Россиянинг Лотин Америкасидаги тарихий дўстона ҳамкори" деб атаган эди.

Ўтган йили халқаро суд Путинни ҳибсга олишга ордер бериб, уни 2022 йил февралида кенг кўламли босқин бошланганидан кейин болаларни Украинадан Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда айблаб, ҳарбий жиноятларда айблади. Мексика ушбу суд юридикциясини тан олади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+