Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятига кирди: асосий маълумотлар
6 августдан бошлаб украин қўшинлари Россия ҳудудига кириб, ўрнаша бошлади, мамлакат президенти Владимир Путин ҳодиса юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди.

6 августга ўтар кечаси Россиянинг Курск вилоятига кирган Украина қўшинлари чегара зонасида мустаҳкам ўрнашиб олган. Россия томони ҳануз уларни тўлиқ мамлакатдан сиқиб чиқара олмаяпти.
Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган "Рибар" ҳарбий телеграм-каналининг хабар беришича, 7 августга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Суджанский туманидаги Николаево-Дарино, Свердликово ва Дарино қишлоқларини ишғол қилгани айтилмоқда.
Курск вилояти (Дарино Украина чегарасидан энг узоқда - тўрт километр) . Шунингдек, Украина қўшинлари Рилск-Суджа автомагистралини ўз назоратига олишга урингани иддао қилинади. Шунингдек, "Рибар"нинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари тасдиқланмаган маълумотларга кўра, жанглар кетаётган Суджанинг ғарбий чеккаси – Гончаровка (чегарадан саккиз километр) томон олдинга ўтган. Бундан ташқари, чегарадаги Олешня қишлоғида жанглар кетмоқда.
Украина қуролли кучлари "Суджа" газ ўлчаш станциясини эгаллаб олган, у орқали газ Украина орқали Европага ўтказилади. У чегарадан 500 метр узоқликда, Суджа назорат пункти яқинида жойлашган. Украина қуролли кучлари назорат-ўтказиш пунктини қўлга кирита олгани ёки йўқлиги номаълум.
Турли манбаларга кўра, Украина қуролли кучларининг бир ёки иккита батальонлари Курск вилояти ҳудудига кириб келган. "Рибар"нинг сўзларига кўра, жами 400 нафаргача Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари ҳудудга кирган, яна икки минг нафаргача ҳарбий хизматчилар чегарада тўпланган. Яна бир манбага кўра, 7 августга ўтар кечаси Украина Қуролли Кучлари Суджа томон ҳаракатланаётган иккита баталонни (яъни 800 кишигача) жангга олиб келган.
Шунингдек, камида 10 нафарга яқин россиялик Украина аскарларига таслим бўлгани хабар берилмоқда. Улар орасида яқинда армияга чақирилган муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам бор.
Россия президенти Владимир Путин 7 август куни Курск вилоятидаги вазият бўйича Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Унда бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов 300 дан ошиқ украин ҳарбийси йўқ қилингани, давлат чегараларига чиқилгани ҳақида баёнот берди.
Украина президенти Владимир Зеленский эса Россия ҳудудига қуролли ҳужум борасида гапирмаган. Умуман олганда Киев бу ҳужум борасида сукут сақламоқда. Вазиятга шунингдек, АҚШ томони ҳам муносабат билдириб, улар Украинадан режаларни очиқлаш бўйича сўров юборишганини айтган.
Россиялик расмийлар Курск вилоятида фавқулодда вазият эълон қилди. Жангларда жами 31 тинч аҳоли жабрланган.




