Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Камилжан Айтбаев Қорақалпоғистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги, Амударё тумани ҳокимлиги ва бошқа идораларда ишлаган.
Камилжан Айтбаев Тахиатош тумани ҳокими тайинланди.
7 август куни халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари 80-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Айтбаев Камилжан Курбанбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.
Камилжан Айтбаев фаолияти давомида Амударё тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи, Хўжайли тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Вазирлар Кенгаши Раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.
У бугунги кунга қадар Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.