ИИВ тизимида 30 нафарга яқин раҳбар ўзгарди
Лекин Ички ишлар вазири матбуот котиби бу ҳақдаги сўровимизга қисқа ахборот билан чекланди холос.
Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари, ҳудудий ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органлари бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига янги раҳбарлар тайинландилар.
Бу ҳақда кеча, 6 август куни Пўлат Бобожонов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда айтилган.
Айнан қайси ҳудудларга бошлиқлар тайинлангани ҳақидаги сўровимизга вазир матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов қисқа ахборот билан чекланди холос.
Шунингдек, маълум қилинишича, имтиҳон ва синовлар жараёнида хизмат фаолиятига номуносиб топилган 18 нафар ходим ишдан бўшатилган. Магистратурада ўқиш жараёнида 2 нафар тингловчи ўқув машғулотларини яхши ўзлаштирмагани учун ўқишдан четлатилган.