Термиз давлат педагогика институтининг 2 млрд сўмлик тендер савдолари бекор қилинди
Институт янги қурилаётган ўқув биносига мебеллар харид қилиш учун танлов савдоси ўтказган.
Термиз давлат педагогика институти ўтказган 2 млрд сўмлик тендер савдолари бекор қилинди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига Термиз Давлат Педагогика институти томонидан 2024 йил 11 июлда бошланғич қиймати 2 млрд сўмлик ўтказилган тендер савдоси юзасидан мурожаат келиб тушган.
Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишда, Буюртмачи (Термиз Давлат Педагогика институти) томонидан институтининг янги қурилаётган ўқув биносига мебеллар харид қилиш учун бошланғич қиймати 2 002 382 125 сўмлик танлов савдоси ўтказилган. Мазкур тендер савдосида, буюртмачи ташкилот (харид комиссияси) томонидан иштирокчилар (“STEKLOPLASTIK” МЧЖ, “GLOBAL TEX PROM SERVIS” МЧЖ,“ MUHAMMADALI SAVDO SANOAT SERVIS” МЧЖ, “FAROVON-FAYZ” ХК, “NEATEST” МЧЖ ва “OMAD XAMROX MEZON” МЧЖ) тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини нисбий қиймати ишлаб чиқилмаганлиги маълум бўлди.
Ишни кўриб чиқиш натижасида, "Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Буюртмачига (Термиз Давлат Педагогика институти) нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича қўмита кўрсатмаси билан тендер савдоси натижалари бекор қилинди.
Рақобат қўмитаси давлат харидларини ўтказишда “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларига риоя этилиши юзасидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб бормоқда, дейилади хабарда.