Москвадаги тураржой биносида портлаш юз берди
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Жаҳон
6 август, 14:21
Москвадаги аҳоли тураржой биносида портлаш содир бўлди. Фавқулодда ҳолат пойтахт ғарбида Фили-Давидково ҳудудида содир бўлган.
Айни дамда бир киши жабрлангани маълум. Маҳаллий ТАСС агентлиги ҳодисанинг айрим тафсилотларини очиқлади.
"Артамонов кўчасида, турар-жой биносининг иккинчи қаватидаги хонадонда портлаш эшитилди. Бир киши жароҳат олди", — дейди агентлик суҳбатдоши. Агентлик шунингдек, бир киши ҳалок бўлганини ҳам очиқлади.
Москва шаҳар газ идорасига кўра, бу газ портлаши эмас. Ҳодисанинг бошқа тафсилотларни ҳозирча аниқ эмас.