Дониёр Ғаниев депутатликдан кетди

У Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимга тайинланди.

Сиёсат
6 август, 10:19
Дониёр Ғаниев депутатликдан кетди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Дониёр Ғаниев янги лавозимга ўтди

У Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Дониёр Ғаниев 1988 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2012 йилда Буюк Британиядаги Оксфорд Брукс университетини тугатган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+