platina.uz

Сурхондарёда 135 нафар фуқарога пуллик хизмат йўлга қўйилди

Ушбу хизмат учун фарзандлари билан бирга яшовчи, аммо улар кун давомида ишда бўладиган, ёки ота-оналарига алоҳида вақт ажратиш имконияти бўлмаган фуқароларга кўрсатилади. 

Жамият
5 август, 10:56
Сурхондарёда 135 нафар фуқарога пуллик хизмат йўлга қўйилди

Сурхондарёда юз нафардан ошиқ фуқароларга пуллик хизмат йўлга қўйилди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида шартнома асосида мобил, кундузги қатнов шаклидаги, қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий ҳамда реабилитация хизматларини кўрсатиш белгиланган.

Шунга асосан, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази ва ўзгалар парваришига муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун шартнома асосида ижтимоий ҳамда реабилитация хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди.

Энди марказда кўрсатиладиган хизматлардан нафақат доимий яшовчилар балки, бошқа тоифадаги фуқаролар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун юртдошларимиз маҳалладаги ижтимоий ходим ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишлари лозим.

Масалан, Олтинсой туманининг “Бўстон” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Ҳалима опа Ражабова ва унинг турмуш ўртоқлари 1-гуруҳ ногирон, ётиб қолган. Бир нафар фарзанди Тошкент шаҳрида ўқиганлиги сабабли, туман “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази билан шартнома қилиб ижтимоий ходим ассистенти бириктириб беришди. Ҳалима опа ҳамда турмуш ўртоқлари “Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар реестрига” киритилмаган фуқаро бўлганлиги сабабли ҳам уларга пуллик хизмат йўлга қўйилди.

Маълумот ўрнида: Пуллик хизмат учун фарзандлари билан бирга яшовчи, аммо фарзандлари кун давомида ишда бўлганлар, ёки ота-оналарига алоҳида вақт ажратиш имконияти бўлмаган фуқаролар учун кўрсатиладиган хизмат.

Кўзланган мақсад шахсларнинг фунционаллигини тиклаш, шу жумладан соғлиғидаги мавжуд нуқсонларини бартараф этиш, уларнинг салбий таъсирини юмшатиш орқали нормал ҳаёт кечириш имкониятини яратиш ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига қаратилган комплекс хизматлар кўрсатишдир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+