Шавкат Мирзиёев қисқа меҳнат таътилидан қайтди
Ушбу ҳафтада президент Қозоғистонга боради, "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда қатнашади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳафта давомида Президент давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган.
Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 26 июл куни таътилга чиққанди.