Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашди
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартиби атрофлича муҳокама қилинган.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди.
"Бугун Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев билан учрашув ўтказдик.
Учрашув давомида минтақавий ва халқаро кун тартибини атрофлича муҳокама қилдик, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида ахборот-мафкура, маданий-гуманитар, таълим ва ёшлар сиёсати соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди" дея маълум қилди Мирзиёева.
"Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги очиқ, ишончли ва дўстона мулоқот мисли кўрилмаган даражага кўтарилгани ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда беқиёс аҳамиятга эга экани таъкидланди" дея хулоса қилади Ўзбекистон президенти ёрдамчиси.