platina.uz

Сомалидаги пляжда теракт: 30 киши ҳалок бўлди

Теракт учун масъулиятни "Аш-Шабоб" гуруҳи ўз зиммасига олган. 

Жаҳон
3 август, 15:39
Сомалидаги пляжда теракт: 30 киши ҳалок бўлди

Сомали пойтахти Могадишодаги Лидо пляжида кучли портлаш юз берди. ОАВ хабарларига кўра, 20 дан 30 гача одам ҳалок бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни "Аш-Шабоб" гуруҳи ўз зиммасига олди.

Меҳмонхона яқинидаги соҳилда жабрланганлар ҳақида маълумотни Garowe, Shabelle Media Network ва Baidoa online нашрлари ўзларининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида тақдим этадилар.

Теракт акс этган видеода Beach View меҳмонхонаси фонида соҳилдаги одамларнинг ваҳима тушгани тасвирланган.

Таъкидланишича, портловчи қурилмани худкуш-террорчи портлатган. Баидоа нашининг сўзларига кўра, портлаш иккита меҳмонхона ҳудудида содир бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+