platina.uz

Германия ҳукумати Евро-2024даги эҳтимолий терактдан огоҳлантирди

ИШИД гуруҳи Москвадаги каби терактни Европада амалга ошириш билан таҳдид қилган. 

Жаҳон
19 июнь, 13:36
Германия ҳукумати Евро-2024даги эҳтимолий терактдан огоҳлантирди

Германия Crocus City Hall концерт залидаги ҳужумга ўхшаш йирик терактга дучор бўлиши мумкин, деб ёзади FInancial TImes нашри.

“Европа, хусусан Германия ИШИД ва ИШИД-К (ИШИДнинг афғон қаноти, шунингдек, Вилоят Хуросон номи билан ҳам танилган)нинг эҳтимолий теракти хавфи остида қолмоқда, дейди Германия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Нэнси Файзер.

Германия Конституциясини ҳимоя қилиш федерал идораси (аксил разведка хизмати) раҳбари Томас Халденванг ИШИД-Хуросонни "энг хавфли гуруҳ" деб атади.

"Мумкин бўлган сценарий яқинда Москвада кўрганимиз каби кенг кўламли мувофиқлаштирилган ҳужумдир", деди у.

Эслатиб ўтамиз, Москвадаги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Қуролланган одамлар бинога бостириб кириб, ўт очган, биноларга ўт қўйган ва ғойиб бўлган. Оқибатда 145 киши ҳалок бўлди, 550 дан ортиқ киши тан жароҳати олди, концерт зали бутунлай ёниб кетди. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Германия расмийларининг фикрича, 14 июндан 14 июлга қадар Берлин, Кёлн, Франкфурт-на-Майн, Гелзенкирхен, Гамбург, Лейпциг, Мюнхен, Штутгарт ва Дортмунд шаҳарларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати террорчилар учун нишон бўлиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+