ЎФА бир қатор футболчилар ва мураббийларни жазога тортди

Ўзини тажовузкор тутгани учун "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ва клубнинг бошқа расмийлари дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. 

Спорт
2 август, 9:55
ЎФА бир қатор футболчилар ва мураббийларни жазога тортди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлиганинг 5-тури доирасидаги "Насаф" ва "Навбаҳор" учрашувининг 15-дақиқасида "Насаф" футбол клуби футболчиси Акмал Мозговой бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акмал Мозговойга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида "Насаф" футбол клуби футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 6-тури доирасидаги "Металлург" — "Олимпик" учрашувининг 78-дақиқасида "Металлург" футболчиси Искандар Шайкулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмини босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Искандар Шайкуловга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги "Динамо" — "Олимпик" учрашувининг 72-дақиқасида "Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдурауф Бўриевга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Андижон" учрашувининг 13-дақиқасида "Андижон" клуби футболчиси Сардор Азимов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Азимовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

88-дақиқада "Андижон" футбол клуби ёрдамчи мураббийи Элёр Раҳматуллаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатиб, майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Элёр Раҳматуллаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида "Андижон" клуби футболчиси Шахрам Самиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шахрам Самиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+1-дақиқасида "Андижон" клуби массажчиси А. Каримов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатиб, майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Азизбек Каримовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўйиннинг 90+8-дақиқасида "Андижон" клуби бош мураббийи Александр Хомяков ён ҳакамга нисбатан қатъий эътироз билдириб, ўзини тажовузкор тутган ҳамда майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Александр Хомяковга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги "Нефтчи"— "Сурхон" учрашувининг 89-дақиқасида "Сурхон" футбол клуби футболчиси Беҳзод Шамсиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Беҳзод Шамсиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўйиннинг 90+3-дақиқасида "Сурхон" клуби футболчиси Нодирхон Неъматхонов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодирхон Неъматхоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Локомотив" — "Динамо" учрашувининг 29-дақиқасида "Динамо" футболчиси Фарруҳ Икромов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фарруҳ Икромовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

12-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — "Қизилқум" учрашувининг 31-дақиқасида "Қизилқум" футболчиси Файзуллабек Жуманқўзиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Файзуллабек Жуманқўзиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўйиннинг 77-дақиқасида "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби футболчиси Тома Табатадзе бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тома Табатадзега нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

77-дақиқада "Қизилқум" футболчиси Николай Тарасов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Николай Тарасовга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Бунёдкор" — "Олимпик" учрашувининг 21-дақиқасида "Бунёдкор" футболчиси Миржаҳон Мирахмадов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчиси оёғини босиб олган учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Миржаҳон Мирахмадовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида "Бунёдкор" футболчиси Фране Чирак тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фране Чиракка нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги ОКМК — "Пахтакор" учрашувининг 66-дақиқасида "Пахтакор" футболчиси Диёрбек Ортиқбоев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Диёрбек Ортиқбоевга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 12-тури доирасидаги "Сурхон" — "Металлург" учрашувининг 45+2-дақиқасида "Сурхон" футболчиси Мухаммад Али Абдурахмонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мухаммад Али Абдурахмоновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Ўйиннинг 59-дақиқасида "Металлург" Далер Шарипов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Далер Шариповга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

72-дақиқада "Металлург" футбол клуби футболчиси Ш. Убайдуллаев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳзодбек Убайдуллаевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги Қизилқум — ОКМК учрашувининг 71-дақиқасида ОКМК клуби футболчиси Ойбек Рустамов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ойбек Рустамовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида "Қизилқум" клуби бош мураббийи Жамшид Саидов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамшид Саидовга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Андижон" — "Навбаҳор лочинлари" учрашувининг 87-дақиқасида "Андижон" футболчиси Элдор Адҳамов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Элдор Адҳамовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида «Андижон» футболчиси Илҳомжон Алижонов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Илҳомжон Алижоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Олимпик» — "Сурхон" учрашувининг 2-дақиқасида "Сурхон" футболчиси Нодирхон Неъматхонов учрашув тўхтатилган вақтда бош қисми билан рақиб ўйинчиси юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилгани ҳамда майдонни тарк этаётган вақтда елим идиш (баклажка)ни тўп узатувчи (боллбой) турган тарафга тепган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодирхон Неъматхоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

38-дақиқада "Сурхон" футбол клуби футболчиси Сунатиллоҳ Ҳамиджонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сунатиллоҳ Хамиджоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Учрашувнинг 90+5-дақиқасида "Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев тўп учун курашиш вақтида қўлнинг тирсаги билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдурауф Бўриевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Ўзбекистон Кубоги 1/8 босқичи доирасидаги "Навбаҳор лочинлари" — "Бухоро" учрашувининг 68-дақиқасида "Бухоро" футбол клуби футболчиси Даниел Насриддинов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Даниел Насриддиновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида "Бухоро" футбол клуби футболчиси Марко Колокович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Марко Колоковичга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

80-дақиқада эса "Навбаҳор лочинлари" клуби футболчиси Фарруҳ Сайфиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдирган ҳамда сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фарруҳ Сайфиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўйиннинг 90+5-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари» клуби футболчиси Аброр Исмоилов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аброр Исмоиловга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+8-дақиқасида «Бухоро» футбол клуби футболчиси Хусаин Эргашбоев симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хусаин Эргашбоевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Кубоги 1/8 босқичи доирасидаги "Машъал" — "Қизилқум" учрашувининг 119-дақиқасида "Қизилқум" футбол клуби футболчиси Хумоюншох Сатторов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хумоюншох Сатторовга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+