Метан газ нархини бозор белгилайди – ҳукумат топшириғи

Президент истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

Иқтисод
1 август, 21:37
Метан газ нархини бозор белгилайди – ҳукумат топшириғи

1 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов президент топшириғига биноан вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди ҳукумат раҳбари матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.

Унинг сўзларига кўра, йиғилишда "метан нархининг юқори чегарасини" бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди, эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди.

Президент истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берган.

"Давлатнинг нархларни тартибга солишга аралашуви рақобат муҳитининг бузилишига олиб келди. Шу сабабли нархларнинг юқори чегараси бўлмайди, нархларни бозор белгилайди. Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратурага нархларни барқарорлаштириш бўйича президент топшириғи берилди. Бу худди нон ва ғалла нархларини либераллаштириш мисолида бўлгани каби амалга оширилади", деди Бекзод Ҳидоятов.

Бош вазир матбуот котибининг айтишича, тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш "хоҳлаган ишни қилиш имкониятини англатмайди". Тўртта сектор раҳбарлари нархларнинг сунъий равишда бир неча баробар оширилмаслигини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 август куни автомобиллар учун метаннинг май ойи охирида ўрнатилган бир кубометр учун 3750 сўм миқдоридаги энг баланд чакана нархи муддати тугади.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+