Чекловларга қарамай, метан заправкалар тунда чироқларини ўчириб ишламоқда
Бундай ҳолатлар вилоятларда ҳам, пойтахтда ҳам кузатилган.

Ўзбекистонда айрим метан газ заправкалари чекловларга қарамай, тунда ҳам чироқларини ўчириб ишламоқда. Бу ҳақда жойлардаги манбаларимиз хабар берди.
Бундай ҳолатлар вилоятларда ҳам, пойтахтда ҳам кузатилган. Эслатиб ўтамиз, заправкалар 2 февралдан бошлаб соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритиши белгиланганди. Унгача барча шохобчалар ёпиқ бўлиши белгиланганди. Мақсад аҳоли ва ижтимоий муассасаларни барқарор равишда газ билан таъминлаш экани айтилган.
Ҳозирда метан газ қуйиш шохобчалари 24 соат ишлаши бўйича расмий маълумотлар йўқ.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев эса тадбиркорларга заправка қурмасликни, бор муассасаларга ҳам газ етмаётганини айтиб чиқди.