Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради
9 август куни Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради.
Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Остона шаҳридаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сўнгги бор Қозоғистонга бир ой аввал, ШҲТ саммити сабаб борганди.