Ўзбекистон Париж олимпиадасида 15-ўринда бормоқда

Бугун мамлакат вакиллари 4 та спорт тури бўйича чиқиш қилади.

Спорт
30 июль, 9:37
Ўзбекистон Париж олимпиадасида 15-ўринда бормоқда

Париждаги Олимпиадада Япония (6 олтин, 2 кумуш, 4 бронза) етакчиликни сақлаб турган бўлса, Франция (5 олтин, 8кумуш, 3 бронза) иккинчи, Хитой (5 олтин, 5 кумуш, 2 бронза) учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон делегацияси 1 та “олтин” медали билан жадвалда 15-ўринда бормоқда.

Марказий Осиё вакиллари орасида ҳозирча фақат Қозоғистон (1 олтин, 2 бронза) медаль қўлга киритган ва 12-ўринда бормоқда.

Бугун эса Ўзбекистон вакиллари 4 та спорт тури бўйича чиқиш қилади. Булар академик эшкак эшиш, бокс, дзюдо ва футбол дастурларидир. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+