platina.uz

"Knauf" Ўзбекистон бозорида устун мавқега эга деб топилди

Компаниянинг гипсокартон ишлаб чиқариш ва сотиш бозоридаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этган.

Жамият
30 июль, 10:01
"Knauf" Ўзбекистон бозорида устун мавқега эга деб топилди

Рақобат қўмитаси томонидан "Knauf"нинг устун мавқеи эътироф этилди.

Қўмита томонидан гипсокартон маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида таҳлил ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, “Knauf Gips Buxoro” МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси“Orient Finans” банкига нисбатан иш қўзғатганди. Бунга банкда ташқи реклама воситаларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабаб бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+